Нематериальные активы

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 09 Февраля 2011 в 13:31, реферат

Описание работы

Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларида номоддий активларга куйидагича таъриф берилади: «Номоддий активлар — бу хужалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошкариш учун хужалик субъекти томонидан назорат килинадиган, шунин мулжалланган моддий-буюм шаклига эга булмаган мулк объектларидир». Берилган таърифдан куриниб турибдики, номоддий активлар бу:

•Корхонанинг мулкий объектидир - номоддий активларни аксарият қисми корхона томонидан сотиб олинади, уларга эгалик қилади ва бухгалтерия балансида уз мулкининг бир қисми сифатида акс эттиради.

Файлы: 1 файл

Номоддий активлар хисоби..doc

— 117.50 Кб (Скачать файл)

    9-МАВЗУ.  НОМОДДИЙ АКТИВЛАР  ХИСОБИ

    1. Номоддий активларнинг моҳияти ва турлари

     Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларида номоддий активларга куйидагича таъриф берилади: «Номоддий активлар — бу хужалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошкариш учун хужалик субъекти томонидан  назорат килинадиган,  шунин мулжалланган моддий-буюм шаклига эга булмаган мулк объектларидир». Берилган таърифдан куриниб турибдики, номоддий активлар бу:

  • Корхонанинг мулкий объектидир - номоддий активларни аксарият қисми корхона томонидан сотиб олинади, уларга эгалик қилади ва бухгалтерия балансида уз мулкининг бир қисми сифатида акс эттиради.
  • Моддий (натурал)-буюм шаклига эга эмас - номоддий активлар жисмоний куринишга эга эмасдирлар.
  • Сотиш учуй мулжалланмайди - номоддий активлар кайта сотиш учун сотиб олинмайди, балки хужалик фаолиятида фойдаланиш, назорат қилиш ва бошкариш учун сотиб олинади.
  • Хужалик фаолиятида узок, муддат фойдаланилади - одатда, номоддий активлар таркибига корхона фаолиятида бир йилдан узок, муддат фаолият курсатадиган (фойдаланиладиган) ва шу давр мобайнида эгаларига хукук ва устунликлар берадиган   активлар киритилади.

   Корхонанинг номоддий активларига куйидагилар  киради: патентлар, лицензиялар, интелектуал мулк ва савдо белгилари, компьютер дастурлари, муаллифлик хукуки, мижозлар руйхати, маркетинг хуқуқлари, импорт квоталари, ташкилий харажатлар, ноу-хау, франчайзинг ва гудвилл.

  Патент  — хуқуқий тан олинган ва рўйхатдан ўтказилган мутлақ хуқуқ- Патент хуқуқи ўзининг эгасига патентга тааллукди булган буюмни, жараённи ёки фаолиятни фойдаланиш, ишлаб чикариш, сотиш ва назорат килиш хукукини беради. Бунда четдан бошқа шахслар бевосита аралаша олмайди. Патент хукуки кашфиётнинг таркибини химоя килади ва у бел-гиланган тартибда руйхатга олинган булиши керак. Патент хуқуқ билан ҳимояланадиган объектларни ишлатишнинг асосий куриниши — бу хуқуқ лицензия шартномаси асо-сида бериш ва объектни корхона низом (устав) капиталига улуш сифатида кушишдир.

Ер  ва табиий ресурслардан фойдаланиш хукуки — ер май-донлари, табиий ресурсларни казиб олиш майдонлари ва уш бу   майдонлар хакидаги   геологик хамда бошка ахборотларга эгалик килиш хукУКИДир.

  "Ноу-хау"  — техник ташкил килиш, хизмат курсатиш ва тижорат хусусиятига эга ахборот булиб, у бошка шахсларга номаълумлиги сабабли, хакикий ёки потенциал тижорат кийматига эга булади. Қонуний асосларга кура, ахборотларга эришиб булмайди ва бу ахборотга эга булган шахе унинг сир-лилигини таъминлашга масъулдир.

  Саноат  мулклари бошка объектлардан фаркли равишда "ноу-хау" руйхатига олинмайди. "Ноу-хау"ни топшириш хакидаги шартнома асосида, "ноу-хау"нинг узи топширилади, уни ишлатиш хукуки эмас. "Ноу-хау"ни топшириш шартно-масининг мажбурий элементлари: объектнинг хамма хусуси-ятлари тавсифи, уни сир саклаш билан боглик. тартиблар ва "ноу-хау"нинг уни амалиётга куллашдаги хамкорлиги.

  Саноат  намуналарини руйхатдан  утказиш — бу ишлаб чикарилган буюмнинг шакли, намунаси ёки безакларига нис-батан берилган патентга ухшашдир. Саноат намунасини руйхатдан утказишда ташки куриниш ҳимоя воситасининг вазифасини бажарса, патент хизмат курсатишни химоя кила олади. Масалан, компания терминалининг янги дизайнни руйхатдан утказиш билан химояланади. Компьютер эса, патент билан химояланади. Саноат намунасининг патентга эга булиши зарурлиги унинг узига хослиги ва саноатда кулланила олишлигидир. Саноат намунасига патент 10 йилга берилади ва яна 5 йил муддатга узайтирилиши мумкин.

   Патент  хукуки билан ҳимояланадиган объектлар ишлатилишининг асосий куриниши - бу хукукларнинг лицензияли шартномалар асосида амал қилиниши ва объектнинг корхона низом (устав) капиталига улуш сифатида кушилишидир. Лицензияли шартнома олди-сотди ёки ижара шартномаларидан фарк килади. Чунки патент эгаси лицензияли шартнома оркали кашфиётнинг узини эмас, балки унинг ишлатиш хукукини берди. Патент эгаси кашфиётни ишлатиш хукукини учинчи шахсларнинг кенг'даврасига топшириши ва узи хам кашфиётни ишлатиши мумкин.

  Муаллифлик  хукуки — бу муаллифларга адабиёт, мусика, тас-вирий санъат ва бошка яратилган асарлар учун конун йули билан берилган химоя шаклидир. Муаллифлик хукуки эгаларига берилади ган хукуклар — уз ишларини чоп эттириш, к^йта босиш ва купайтириш, сотиш ва нусхаларини таксимлаш, уз асарларини иж ро этиш х.амда ёздириш хукукларини беради. Муаллифлик хукуки билан тартибга солинадиган объектларга компьютерлар учун дас-турлар, маълумотлар базаси ва шунингдек, илм-фан, адабиёт, санъат асарлари мисол була олади.

  Савдо маркалари ва товар белгиси. Савдо маркалари (масалан, Нестле, Адидас) ёки савдо намуналари (Кока-кола) компаниялар томонидан махсулот ёки хизмат учун берилган номлар ёки идентификацияни аникловчи бошка рамзлар улар эгалик килишни асосли равишда олиб бориш учун руйхатдан утказилиши мумкин. Руйхатдан утказилган савдо маркалари ва савдо намуналарини кейинги йилларга хам муддатни узай-тириш йули билан хизмат муддатини янгилаб туриш мумкин. Бу хрлда, номлар, рамзлар ёки махсулот идентификациясини белгиловчи бошка рамзлар хукукий х.исобланади.

  Франчайзинг — маълум бир формула, технология ёки ташқи куринишини куллаш буйича узига хос хуқуқ- Франчайзинг (масалан, кабел телевиденияси компанияси) одатда, хукумат органлари томонидан давлат мулкидан фойдаланиш хукукига эгалик қилиш ёки коммунал хизмат курсатиш (электромонтаж) учун ва хужалик субъектлари томонидан аник бир ишлар хамда аник хизматлардан фойдаланиш хукуки билан эгалик килиш учун такдим этилади. Франчайзинг тугрисидаги ҳар бир контракт унинг амалда булиш даврини, шунингдек, франчайзер (фойдаланиш хукукига имкон берувчи субъ-ект)нинг ҳамда франчайзи (бу имтиёзни олувчи субъект)нинг хукуқ ва мажбуриятлари аник белгилаб берилади.

  Компьютер дастурий таъминоти  — бу корхонанинг ишлаб чикариш, маъмурий фаолиятида ишлатиш ёки ижарага бериш учун мулжалланган хамда келгусида иктисодий манфаатлар келтирадиган компьютерларда махсус операцияларни (бухгалтерия хисоби, иктисодий тахлил ва шунга ухшашларни) бажа-ришга мулжалланган х.амда корхонани узида яратилган ёки сотиб олинган дастурлардир.

  Ташкилий  харажатлар - бу фаолиятни ташкил килиш га кетган харажатлардир. Ташкилий харажатларнинг баъзилари тугридан-тугри капитализацияланади. Бундай харажатларга мисол тарикасида хукукий масалалар ва бухгалтерия буйича, девон товарлари учун килинган харажатларни келтириш мумкин. Ташкилий харажатларни капитализация килишнинг са-баби, улар келгусида даромад келтиради. Барча харажатларни биринчи йилда х.исобдан чикариш харажатлар ва даромадлар нинг мувофиклик тамойилига путур етказади. Шунинг учун ташкилий харажатлар, одатда, эркин танлаб олинган к.иска давр ичида амортизация к,илинади.

  Гудвилл - ноаниқ номоддий актив хисобланади. Ҳисобга олиш максадида гудвилл - компаниянинг сотиб олинган хакикий бахоси билан идентификацияланадиган соф активларнинг бозордаги бахоси уртасидаги фаркдир. У энг куп таркалган ва мухим номоддий актив хисобланади. Гудвилл компаниянинг ижобий тавсифларидан келиб чикадиган киймат булиб, компаниянинг аниқ активларидан кутилаётган даромадларнинг кушимча равишда купайтиришга хизмат килади. Компаниянинг узи томонидан юзага келтирилган гудвилл актив сифатида акс эттирилмайди. Чунки бу компания сотиб олинаётганда сотиб олиш бахоси ва компания активларининг хакикий бахоси уртасидаги фарқ сифатида юзага чикади. Гудвилл асосан компаниянинг оддий курсаткичларидан юкори булган молиявий курсаткичларининг тахмин килинаётган кийматини акс эттиради. Бу тахминлар компания ёки унинг операцией мухитига алокадор булган номоддий ижобий тавсифлар'" ёки омиллар бундай даромадлар олиш га ишонч тугдиради. Улар компаниялар учун уртачадан юкрри булади.

  Юкрри даражадаги рахбар жамоаси, сотиш жараёнини  аъло даражада ташкил қилиниши, ута самарали реклама, ишлаб чиқишдаги махфий жараён, мутлақ даражада яхши меҳнат муносабатлари, юқори ишонч рейтинги, ходимларни тайёрлашнинг илгор дастури ва хоказолар гудвиллни юзага келти-рувчи сабаблар булиб хисобланади.

  Салбий  гудвилл — сотиб олинган соф активларнинг хаққоний қиймати корхонанинг харид к.ийматидан юкрри булса, пайдо буладиган фарк. сифатида намоён булади. Бу сотиб олаётган корхона учун к,улай хариддир. Бундай хрлларда моддий активлар к.ийматлари шу даражага камайтирилиши лозимки, бунда салбий гудвиллга урин крлмаслиги керак.

  Юкорида куриб чик.илган номоддий активларнинг айримлари, алмаштиришга тегишли номоддий активлар булиб, улар фирманинг бошка активларидан алох.ида идентификациялаштириладиган ва алох.ида сотилиши мумкин Масалан, патентлар, муаллифлик хукуклари, франчайзинг ва савдо маркалари. Улар сотиб олинган ёки фирма ичида ишлаб чикарилган булиши мумкин.

Номоддий  активларнинг бошка бир турлари  эса, алмаштиришга тегишли булмаган идентификацияланадиган номоддий активлар булиб, улар фирманинг бошка активлари билан бир га ёки алохдда идентификацияланиши мумкин, лекин улар алохида сотилиши мумкин эмас. Алмаштиришга тегишли булмаган номоддий активларга гудвилл, ташкилий харажатлар кабиларни мисол келтириш мумкин.

    2. Номоддий активларни сотиб олиш ва уларни бауолаш

  Корхоналар  номоддий активларни бир неча йуллар билан олишлари мумкин: сотиб олиш, узида яратиш, таъсисчилар томонидан  корхона низом капиталига улуш сифатида к^ушиши, бошка корхоналар кайтиб олмаслик шарти билан бекорга (бегараз) берилиши ва бошкалар.

  Номоддий  активларни сотиб олиниши бухгалтерия  х.исобида худди асосий воситаларни  сотиб олишни акс этти-ришдек курсатилади. Сотиб олишда номоддий активларнинг узига хос хусусиятлари эътиборга  олинади. Номоддий активларни сотиб олишда унинг кийматини аниклаш асосий муам-мо булиб хисобланади. Бу к.иймат таркибига номоддий актив-ни сотиб олиш (кушилган к.иймат солигини хам хисобга олган хрлда), сугурталаш, келтириш, шунингдек, урнатиш ва ишчи хрлатга келтириш харажатлари асосида шакллантирилади. Демак, номоддий активларни сотиб олишда харид усулидан фойдаланилади ва хисобда у асосий воситалардагидек акс эт-тирилади.

  Шундай  к.илиб, номоддий активларнинг сотиб  олиш киймати — жами туловлар умумий суммасининг к.ийматидир ёки олинган  активларнинг жорий бозор кийматидир (кайси бирини аникрок. х.исоблаш мумкин булса).

  Капитал куйилмалар амалга оширилаётганда ва моддий активлар кабул к.илинганида уларнинг харажатларини х.исобга олиш х.исобварак.ларида ушбу максадларда олинган кредит ва бошка к.арзлар буйича фоизлар х.ам акс этади. Лекин номоддий активлар хисобга олингандан кейин туланган фоизлар номоддий активларнинг бошлангич бахрсига кушилмайди.

  Номоддий  активлар таъсисчилар томонидан  корхона низом капиталига улуш сифатида кушилганда бошлангич бахр томонлар келишувига асосан белгиланади ва худди шу бахр таъсис хужжатларида намоён булади. Шу бахрда улар х.исобга олинишлари шарт.

Номоддий  активлар бегараз йуллар билан корхонага  келиб тушганда (давлат субсидиялари сифатида)  уларнинг бахрланиши экспертларни жалб этиш йули билан амалга оширилади. Бунда ал-батта, тегишли хужжатлар такдим  этилиши керак.

  Урни  келганда шуни алох.ида таъкидлаб  утиш керакки, фойдага солик. \исобланаётганда, соликда тортиладиган сум-мага субсидия суммаси киритилмайди. Шунингдек, бегараз кабул к.илинган номоддий активлар \исобида К^С алохдца курсатилмайди ва у кабул килувчи учун ишлаб чикариш ха-ражатлари сифатида амортизация таркибида акс этади. Номоддий активлар бегараз берилаётганда уни берувчи К^С туловчиси булади.

   Номоддий  актив сотилаётган булса, унинг  крлдик. киймати ва сотиш бахрси фаркидан келиб чикиб хисобланади. Агар бегараз бе-рилаётган номоддий активга тулик. амортизация хисобланган булса, келишилган бахрдан К.К.С хисобланади. Агар бегараз берилаётган номоддий активга тулик. амортизация хисобланган булса, келишилган бахрдан КДС хисобланади.

  Шунингдек, номоддий активлар корхона низом  капитали-га киритилаётганда ишлаб  чик.ариш, хизмат курсатиш ва сотиш жараёни содир булмайди. Шу туфайли, ушбу хрлатда ККС хисоблаш содир булмайди. Корхона низом (устав) капи-талига номоддий активлар киритилган пайтда бу инвестиция хисобланади. Шунинг учун унга К.К.С туланмайди. Факатгина номоддий активни кабул килган корхона уни сотганда ундан КД^С олиниши мумкин.

  Агар  номоддий активлар хужалик юритувчи субъект томо-нидан юзага келтирилаётган ва унга кетаётган харажатни \исоблаш мумкин булса, унда номоддий активлар хак.ик.ий таннархи буйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг к.ийматини аникдаш мумкин булмаса, у алохида тарзда актив сифатида курсатилмайди.

   Номоддий  активларни бахрлаш куйидагича амалга оширилади:

Информация о работе Нематериальные активы