Регионал экологик муаммолар ечимда ёшларнинг роли

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Октября 2015 в 18:25, статья

Описание работы

Регионал экологик муаммоларнинг илмий асосда ҳал қилиниши муҳим ижтимоий ва иқтисодий аҳамият касб этади. Ўзбекистонда 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилинганлиги ушбу масаланинг бевосита амалий аҳамиятидан дарак беради. Экологик муаммоларнинг вужудга келиши, чигаллашуви бевосита инсоннинг антропологик фаолиятига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам фуқоралик жамияти шароитида экологик вазиятни муқобиллаштириш, атроф муҳитни ҳимоя қилиш, флора ва фаунани ҳимоялаш масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг бир қисмидир.

Файлы: 1 файл

CТАТЬЯ 45.docx

— 18.86 Кб (Скачать файл)

Регионал экологик муаммолар ечимда ёшларнинг роли

Хакимов Назар Хакимович фалсафа фанлари доктори, профессор.Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали кафедраси мудири

Қобулов А.А. иқтисод фанлари номзоди, доцент.Бизнес факултети декани

   Регионал экологик  муаммоларнинг илмий асосда ҳал  қилиниши муҳим ижтимоий ва  иқтисодий аҳамият касб этади. Ўзбекистонда 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилинганлиги ушбу масаланинг бевосита амалий аҳамиятидан дарак беради. Экологик муаммоларнинг вужудга келиши, чигаллашуви бевосита инсоннинг антропологик фаолиятига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам фуқоралик жамияти шароитида экологик вазиятни муқобиллаштириш, атроф муҳитни  ҳимоя қилиш, флора ва фаунани ҳимоялаш масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатларнинг бир қисмидир. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда мустақиллик йилларидагина мустақил экологик сиёсат олиб бориш имконияти вужудга келди. Бундай ҳуқуқий ва сиёсий имконият мамлакатимизда  экологик вазиятни муқобиллаштириш шароитини шакллантирди. Ислоҳатларнинг, экологик шарт шароитнинг инсон манфаатларига мослашуви,  регионда экологик барқарорликнинг таъминланиши, ижтимоий соҳалар ва ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиши, унинг мунтазам тараққиёти ва модернизациялашувига олиб келмоқда. Экологик барқарорликда ёшлар омилининг роли, шахснинг ижтимоий иқтисодий фаолияти, ислоҳатлардаги фаоллигида, унинг янги фуқоралик  жамиятни ривожлантириш, унга хос бўлган барча инфрастуктуранинг тараққиётини таъминлашда яққол намоён бўлади. Инсон омили региондаги иқтисодий тараққиётга бевосита ижобий таъсир кўрсатади ва унинг муттасил  ривожини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А,Каримов “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида қайд қилганларидек, “тарихдан маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар давомида бир - бирига мослашиб, яқин элкадош бўлиб, бир - бирининг оғрини енгил қилиб яшашини тақоза этиб келади”1.      Регионал муаммолар ечимининг аҳамияти мамлактимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳатларни чуқурлаштириш ва фуқоралик жамиятини ривожлантириш концепциясида ҳам алоҳида таъкидланади. Шу мунособат билан экологик масалаларга доир қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш зарурияти вужудга келганлиги ғояси илгари сурилган. Бундай фикрнинг муҳим аҳамияти шундан иборатки, мамлакатимизнинг жаҳондаги ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиши учун олиб бораётган барқарор ижтимоий, иқтисодий сиёсати, жамият аъзолари учун зарур фаолият кўрсатиш шароитини таъминлаш ҳаракати билан боғлиқдир.

     Барқарор экологик тараққиёт ва муқобил экологик ҳолат региондага иқтисодий тараққиёт ва уни мунтазам суратда модернизациялаш билан ҳамоҳангдир. Ёшларининг ижтимоий фаоллиги, ишлаб чиқаришдаги, тадбиркорлик соҳаларида яъни кичик ва ўрта бизнеснинг тарақққиётига экологик вазиятнинг ижобий таъсирини алоҳида қайд қилиш даркор. Фуқоралик жамияти шароитида атроф муҳитнинг муҳофазаси мавжуд сув, ер ресурсларидан унимли фойдаланиши, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига йўл қўймаслик вазифасини илгари суради. Шунингдек, мамалакатимизда мавжуд бўлган суғориладиган ер ресурсларидан самарали  фойдаланиш, шу мунособат билан ернинг шўрланишини олдини олиш, шамол эррозияси туфайли вужудга келаётган салбий омилларнинг олдини олишга қаратилган  тадбирларни мунтазам амалга оширишда ҳам инсон омилига алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Таъкидлаш лозимки, демократик ислоҳатларнинг чуқурлашуви инсоннинг бевосита илмий жиҳатдан қуролланганлиги, фуқоралик жамияти ва глобаллашувнинг салбий оқибатлари ечимга мос бўлган фаолият олиб боришни тақоза қилмоқда. Жамият аъзоларининг фаолияти мавжуд экологик ҳолатни сақлаш, атроф муҳит муҳофазасига илмий ёндошувнинг зарурияти туфайли, ушбу жараёнда узлуксиз таълим муасасаларининг роли ошади. Шахснинг экологик билими, экологик тайёргарлиги, экологик маданиятининг муттасил ошириш лозимлиги муҳим амалий аҳамият касб этади. Бу жараён ҳар бир шахснинг ислоҳатлардаги фаол иштирок этишини тақоза қилиб, унинг кўпқиррали фаолиятини илмий асосда ташкил қилинишини талаб қилади.

   Экологик муқобилликнинг ўзига хос хусусияти регионларда кенг миқдорда қўшма корхоналарнинг вужудга келаётганлиги, ер ва сув ресурсларидан тобора тежамкорлик билан фойдаланиш вазифасини қўймоқда. Шунингдек мамалакатимизда экологик вазиятнинг барқарорлиги демографик ҳолат, аҳолининг муттасил ўсиб бориш тенденциясига алоқадордор экологик ҳолатнинг инсон манфатлари билан муштараклигини таъкидлайди. Ёш авлод фаоллигини, унинг саломатлиги, ўз келажаги ва ватанимиз манфаатлари учун доимий ҳаракатига мавжуд экологик ҳолатни уйғунлаштириш орқали эришиш мумкин.

 

1 Каримов И.А. “Юксак маънавият енгилмас куч”, Тошкент, “Маънавият”, 2008, 9- бет.

 


Информация о работе Регионал экологик муаммолар ечимда ёшларнинг роли