Автор работы: Пользователь скрыл имя, 23 Января 2011 в 09:13, доклад
Қўшимча шартлар ёзма шаклда шартлашувчи томон давлатларига ва шартлашувчи томон ташкилотларига шунингдек шартнома иштироксҳчиси бўлиш ҳуқуқига эга давлатларга маълумот тариқасида етказилиши шарт. Таъсис шартномаларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ҳам халқаро ташкилотнинг ваколатли органига ёки уни бошқариш ваколати берилган давлатга ёзма равишда билдирилиши шарт.1
“Қўшимча
шарт”нинг халқаро
шартномалар ҳуқуқи
фанидаги ўрни.
“Қўшимча шарт” деганда исталган давлат ёки халқаро ташкилот томонидан халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ҳамда унга қўшилиш чоғида ушбу давлат ёки халқаро ташкилотнинг ушбу шартноманинг баъзи бир қоидалари унга нисбатан қўлланмаслик хохиш истагини эълон қилишнинг ҳар қандай ёзма шаклига айтилади. Қўшимча шарт шартноманинг маълум бир қоидаларини уни қабул қилаётган давлат учун бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўналтирилган юридик ҳужжат эканлиги билан халқаро шартномалар ҳуқуқининг энг нозик нуқталаридан бири ҳисобланади. Қўшимча шарт давлатлар амалиётида турли хил номланади. Инглиз тилида “Clause”, француз тилида “Reserve” рус тилида эса оговорка деб номланади.
Қўшимча шарт қабул қилинишининг энг асосий ҳуқуқий асослари сифатида 1969 йилда қабул қилинган “Халқаро шартномалар тўғрисида”ги Вена Конвенциясининг 19-23 моддаларини олиш мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунинг 24 моддасида ҳам қўшимча шарт тўғрисида ўрнатиб қўйилган. Лекин миллий қонунчиликда уни қўллаш усуллари, тартиби ва мезонлари аниқ белгилаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қўшимча шартлар ёзма шаклда шартлашувчи томон давлатларига ва шартлашувчи томон ташкилотларига шунингдек шартнома иштироксҳчиси бўлиш ҳуқуқига эга давлатларга маълумот тариқасида етказилиши шарт. Таъсис шартномаларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ҳам халқаро ташкилотнинг ваколатли органига ёки уни бошқариш ваколати берилган давлатга ёзма равишда билдирилиши шарт.1
Қўшимча
шартларни қабул қилувчи
Халқаро шартномани имзолаш вақтида давлатлар биргаликда шартноманинг айрим бандларига қўшимча шарт киритишлари мумкин. Халқаро ташкилотлар ёки давлатлар томонидан биргаликда қабул қилинган қўшимча шартлар унинг бир томонламалилик хусусиятига таъсир этмайди. Яъни давлатлар исталган вақтда бу шартларни бир томонламалилик асосида олиб ташлашлари ёки яна қўшимча тариқасида шартлар қўйиши мумкин. БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан 2008 йилда қабул қилинган махсус доклад биргаликдаги қўшимча шартни юридик жиҳатдан йўл қўйиладиган халқаро ҳуқуқий ҳаракат сифатида белгилаб берган.
Қўшимча шартларни бевосита шартномаларнинг иштирокчилари сонидан келиб чиққан ҳолда белгилаш мақсадга мувофиқ. Икки томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар, кўп томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар ва ниҳоят халқаро ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига нисбатан қабул қилинган қўшимча шартлар. БМТ Халқаро ҳуқуқ комиссиясининг сўнгги 2008 йилдаги махсус Докладига мувофиқ икки томонлама шартномаларга нисбатан қабул қилинадиган қўшимча шарт фанга ва амалиётга олиб кирилди. Унга кўра Икки томонлама шартноманинг имзоланиши ёки парафирланиши вақтида у кучга кирмай туриб шартноманинг баъзи қоидаларига ўзгартириш киритиш учун бошқа томонни шунга мажбурлаш мақсадида қабул қилинадиган юридик акт қўшимча шарт ҳисобланади.2 Лекин, фикримизча ушбу ҳолат қўшимча шартдан кўра кўпроқ сиёсий мазмундаги биртомонлама баёнот мазмунига мос келади. Икки томонлама қўшимча шартлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ушбу қўшимча шарт ҳужжати бўйича бекор қилинган ёки ўзгартирилган қоидалар иккинчи давлатнинг розилиги билан қонуний ҳисобланади. Ўз навбатида ушбу қоидалар эса иккинчи давлат учун кучини сақлаб қолади. Бунга ўхшаш икки томонлама қўшимча шартларни амалиётда учратиш мумкин.
Давлатлар шартномага нисбатан қўшимча шарт киритаётган вақтда унинг амалиётда қўлланила бошланиши халқаро ҳуқуқ қоидаларига мувофиқ тан олинган бўлиши лозим. Одатда тан олиш расман амалга оширилмасада, давлатларнинг ушбу қўшимча шартларга қарши чиқмаслиги ёки сукут сақлаши одат тариқасида унинг қонунийлигини тан олишга асос булади. Қўшимча шартларнинг тасдиқлашни талаб қилмайдиган, тасдиқ талаб қиладиган ва тақиқланган ҳолатлари бўлади. Кучга киришни тасдиқлаш талаб этилмайдиган қўшимча шартлар бевосита у йўналтирилган шартномада қўшимча шарт киритилиши мумкин бўлган моддалар кўрсатиб қўйилган ҳолда айнан шу моддалардан бири ёки ҳаммасига нисбатан киритиладиган қўшимча шартга айтилади. Бироқ, ушбу турдаги халқаро шартномаларда кўрсатилган моддалардан ташқари бўлган моддаларга қўшимча шарт қўллаш мумкин эмас. Бундай тартиб Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 20-моддасида ҳам белгилаб қўйилган. Лекин ушбу ҳолатда ҳам шартномада шарт киритиш бўйича махсус тартиб ўрнатилган бўлса, ана шу тартибга амал қилиш зарур3.
Қўшимча шартларни қўллаш қуйидаги уч ҳолатда мумкин эмас деб топилган.
Қўшимча шарт бевосита шартнома билан тақиқланган бўлса;
Шартнома фақат айрим унда белгиланган қўшимча шартларнигина киритиш мумкинлигини назарда тутган бўлса;
Юқоридаги икки ҳолатдан ташқари бўлган шартнома мақсади ва объекти билан мос келмайдиган қўшимча шарт.4
Амалиётда шундай шартномалар учрайдики, унда фақатгина қўшимча шарт қўлланилиши тақиқланадиган моддалар кўрсатилиб ўтилиб бошқа моддаларга шартноманинг мақсад ва вазифаларига путур етказмаган ҳолда қўшимча шарт қўллаш мумкин бўлади. Ушбу турдаги шартномаларга қўлланилган қўшимча шартлар тасдиқ талаб қиладиган қўшимча шартлар ҳисобланади. Чунки бундай турдаги қўшимча шартларга шартномада иштирок этаётган бошқа томонлар рози бўлиши талаб этилади.5 Тақиқланган қўшимча шартлар эса шартноманинг мазмун моҳиятини унинг объекти, предмети, мақсад ва вазифаларини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган қўшимча шартлардир. Халқаро амалиётда бундай турдаги қўшимча шартларни қабул қилиш уни қабул қилган вақтдан ҳақиқий эмас деб топилади. Қўшимча шарт шартномани халқаро ҳуқуқнинг умумий императив нормаларига зид келадиган тарзда ўзгартирадган тарзда қабул қилниши мумкин эмас.
Халқаро ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига нисбатан киритиладиган қўшимча шартлар ҳақида сўзлаганда шуни таъкидлаш лозимки, бундай турдаги қўшимча шартлар халқаро ташкилот марказий органи ва унга аъзо давлатларнинг кўпчилик розилиги ёки конценсус розилиги билан киритилади. Чунки, ушбу турдаги қўшимча шартлар ўзининг хусусиятига кўра халқаро ташкилотнинг мақсад ва вазифаларига зид келмаслиги биринчи устувор вазифа ҳисобланади.6
Халқаро шартномалар тўғрисидаги Вена Конвенциясининг 20-моддаси 3 бандига мувофиқ Таъсис ҳужжатлари ҳисобланган ҳужжатларга қўшимча шартларни тан олишни агар улар тасис ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, ушбу ташкилотнинг ваколатли органи ҳал этади.7
Қўшимча шарт амал қилиш муддатига кўра: муддатли; муддатсиз; ва маълум ҳаракатни талаб қилувчилардан ташкил тапган. Муддатли қўшимча шартларда бевосита унинг амал қилиш муддати кўрсатиб қўйилади. Муддатсиз қўшимча шартлар эса номуайян вақт мобайнида амал қилади. Маълум ҳаракатни талаб қилувчи қўшимча шартлар кўпроқ бошқа давлат ёки халқаро ташкилотга таъсир ўтказиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унда асосан қўшимча шартнинг тугаши асосан маълум воқеаларнинг содир бўлишига боғлиқ қилиб қўйилади. Бундан турдаги қўшимча шартлар асосан иқтисодий манфаатларни кўзлаб қўлланилади.
Қўшимча
шартларни қабул қилиш
Қуйидаги шахслар ўзларининг мансаб ваколатлари доирасида ҳеч қандай махсус ваколатларсиз қўшимча шарт қабул қилишда давлатни ифода этувчи шахс сифатида қабул қилиниши мумкин:
Ички доирада қўшимча шарт қабул қилувчи махсус органни ва процедурани белгилаш ҳар бир давлат ёки халқаро ташкилотнинг ички ҳуқуқи ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси амалиётига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисидаги қонунининг 24 моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси шартномаларини имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки шартномаларга қўшилиш чоғида шартнома шартларига амал қилган ҳолда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тарзда қўшимча шарт қабул қилиниши мумкин.
Қўшимча шарт исталган вақтда иглари қабул қилинган тартибда олиб ташланиши мумкин.8. Аммо, миллий қонунчилигимизда қўшимча шарт қабул қилиш процедурасини ўзида мужассамлаштриган ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Амалиётда эса қўшимча шарт қабул қилишда шартномани хусусиятига кўра уни қабул қилувчи орган унга қўшимча шарт киритади. Яъни, давлатлараро, Президент томонидан имзоланган ва Олий Мажлис томонидан ратификация қилишни, тасдиқланишни талаб қиладиган шартномаларга қўшимча шартлар қоида тариқаси Олий Мажлистомонидан киритилади. Худди шундай имзоланган аммо Олий Мажлисдан ратификация ёки тасдиқланишни талаб қилмайдиган шартномаларга қўшимча шартлар бевосита Президент томонидан киритилади. Давлатлараро, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тасарруфига кирувчи масалалар бўйича имзоланган шартномалар ва барча ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларга қўшимча шартлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан киритилади.Ҳукуматларо ва идоралараро шартномаларга қўшимча шарт киритиш таклифи билан шартноманинг тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги бу таклифни ўрганиб чиқиб уни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича имзоланган ҳукуматлараро ва идоралараро шартномаларга қўшимча шарт киритиш таклифини Ташқи иқтисодий алоқалар инвестиция ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда тўғридан тўғри Вазирлар Маҳкамасига киритиши мумкин.
Халқаро амалиётда қўшимча шарт қабул қилингандан сўнг уни давлатнинг миллий қонунчилиги нормалари бузилган ҳолда қабул қилинганлигини важ қилиб уни ҳақиқий эмас деб топишга йўл қўйилмайди.
Агарда депозитарий нуқтаи назаридан қўшимча шарт ҳақиқий эмас деб ҳисобланса, депозитарий қўшимча шарт муаллифига уни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўладиган ҳолатларни билдиради. Муаллиф давлат қўшимча шартни шу тарзда қолдирса унда депозитарий халқаро ташкилот ва унга аъзо мамлакатларга қўшимча шартнинг қабул қилиш билан юзага келадиган ҳуқуқий муаммоларни кўрсатган ҳолда уни ҳақиқий эмас деб топиш таклифи билан мурожаат қилади. БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси Докладига мувофиқ қўшимча шарт қабул қилиш вақтида уни қабул қилишга сабаб бўлаётган асосларни қўшимча шарт қабул қилинаётган юридик ҳужжатда кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилган. Фикримизча асосни кўрсатиш шартномадаги низоли бандларнинг бартараф этилишига хизмат қилади.
Агарда давлат шартномага қўшилиш, уни имзолаш, ратификация қилиш чоғида шарт киритадиган бўлса, муаллиф давлат ушбу шартноманинг ўзи учун мажбурийлигини тан олаётган вақтда қўшимча шартни ҳам қайтадан тасдиқлаши талаб этилади. Ушбу ҳолатда давлат шартномага қўшимча шарт билан қўшилган деб ҳисобланади.9
Қўшимча шартлар давлатнинг мақсадларини ва манфаатларини ҳимоя қилганлиги боис у шартнома моддалари ёки бандларига эмас балки, бошқа иштирокчи давлатларга ҳам қаратилган бўлиши мумкин. Бунда қўшимча шартни киритаётган давлат бутун шартномани ёки унинг муайян бандларини аниқ бир давлат ёки давлатлар билан муносабатларида амал қилмаслигини эътироф этади.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, замонавий халқаро шартномалар ҳуқуқида қўшимча шартнинг ўрни беқиёс. У орқали халқаро шартномани давлатлар ўз миллий манфаатларига мос равишда ишлатиш имкониятини қўлга киритадилар. Бундай қулайликлар, айниқса ривожланаётган мамлакатларга уларнинг глобаллашув жараёнига талофатларсиз мослашиб боришига имкон беради.
Информация о работе “Қўшимча шарт”нинг халқаро шартномалар ҳуқуқи фанидаги ўрни